02.10.2025 11:09
121

Сардор Умурзоқов Иордания подшоҳи Абдулла II билан учрашди

Ўзбекистон президенти маслаҳатчиси Сардор Умурзаков бошчилигидаги делегация Иорданияда подшоҳ Абдулла II билан учрашди. 

Дин ишлари бўйича қўмитанинг хабар беришича, учрашувда Умурзоқов подшоҳ Абдулла II ибн ал-Ҳусайнга самимий қабул учун миннатдорлик билдирган. Ўзбекистон ва Иордания ўртасида ҳамкорлик алоқаларида янги давр бошланганини эътироф қилган.

Ўз навбатида подшоҳ Абдулла II ибн ал-Ҳусайн Иордания ва Ўзбекистон ўртасидаги мустаҳкам дўстликни юқори баҳолаб, ҳамкорликни давом эттириш ва мавжуд ўсиш имкониятларидан, хусусан, савдо, сармоя, соғлиқни сақлаш, таълим ва туризм соҳаларида фойдаланиш зарурлигини таъкидлаган.

Хабарда қайд этилишича, учрашувда минтақадаги, хусусан, Ғазо, Ғарбий Соҳил ва Қуддусдаги сўнгги воқеалар ҳам муҳокама қилинган.

Шунингдек, делегация аъзолари кун давомида подшоҳнинг дин ва маданият масалалари бўйича бош маслаҳатчиси, шаҳзода Амир Ғозий, вақф ислом ишлари ва муқаддас қадамжолар вазири Муҳаммад ал-Ҳалаяла, Иордания бош муфтийси Аҳмад ал-Ҳасанот ҳамда ташқи ишлар вазири Айман Сафадий билан ҳам учрашувлар ўтказган.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.