Россияда ўзбекистонликлар бўлган автобус ҳалокатга учради: қурбонлар бор
Россиянинг Самара шаҳри яқинида Қозоғистондан Нижний Новгородга бир гуруҳ Ўзбекистон фуқароларини олиб кетаётган автобус ҳалокатга учради, дея хабар бермоқда Islam News.
Дастлабки
маълумотларга кўра, 30 га яқин одамни олиб кетаётган автомобиль Самара
вилоятининг Алакаевка қишлоғи яқинида катта йўлдан ариққа чиқиб кетган ва
ағдарилган.
Ҳодиса
оқибатида икки киши ҳалок бўлди, 26 киши жароҳат олди. Жабрланганларнинг
тўрт нафарига жойида тиббий ёрдам кўрсатилган, қолганлари ўртача оғирликда
касалхонага ётқизилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Россия Жиноят кодексининг 238-моддаси
(хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган ишларни бажариш ёки хизматлар
кўрсатиш) бўйича жиноий иш қўзғатилган. Ушбу модда бўйича 10 йилгача қамоқ жазоси тайинланиши мумкин.