Москва умумқўшин қўмондонлик олий билим юртида мусулмон талабалар учун намозхона очилди. Бу ҳақда Vesti.ru “РИА Новости»га таяниб хабар бермоқда.

Бинолар Россия мусулмонлари диний идораси маблағлари ҳамда хайрия хайриялари ҳисобидан таъмирланди ва жиҳозланди.

Москва муфтийси Ильдар Аляутдинов намозхонанинг очилишини муҳим воқеа деб атаб, ҳарбий муассасаларда учрайвермаслигини таъкидлади.

“Бу таълим муассасасида бўлажак офицерларнинг нафақат касбий маҳоратини ошириш, балки маънавий-ахлоқий камолотига ҳам ғамхўрлик қилишдан далолатдир”, – деди у.

Унинг қўшимча қилишича, “олий қўмондонлик таркибини тайёрлаш жараёнида диний маросимларни ўтказиш имкониятининг яратилгани талаба ва ўқитувчилар ўртасида миллатлараро ва конфессиялараро муносабатларни мустаҳкамлашга хизмат қилади, улар фарз намозини қаерда ўқиш мумкинлиги ҳақида бош қотирмайди”. Бундан ташқари, Ильдар Аляутдинов намозхона нафақат мусулмонлар, балки ҳар қандай ходим ёки талаба учун маънавий ёрдам оладиган масканга айланишига ишонч билдирди.

Мавзуга алоқадор