17.02.2025 13:10
Россия хавфсизлик хизмати Кавказда ҳижоб ўрашни назорат қилмоқда
Қорачой-Черкасияда Федерал хавфсизлик хизмати (ФХХ) ходимлари мактаб маъмуриятларидан ҳижоб кийган ўқувчи қизларнинг рўйхатини тузишни талаб қилмоқда. Бу талаб ҳатто биринчи синф ўқувчиларига ҳам тегишли экани айтилмоқда.
Тузилган ҳисоботлар ФХХ ходимлари томонидан мунтазам текширилиб турилади. Бу эса турли сабабларга кўра рўмолли ўқувчи қизларнинг исмларини тегишли рўйхатга киритмаган ўқитувчиларга босимни юзага келтирмоқда.
Бу билан мустамлакачи рус ҳукумати Кавказда муслималарнинг ўз динига амал қилишини чеклаётганидан дарак беради.
Олдинроқ, Россиянинг Владимир вилоятида мактабларда ниқоб ва ҳижобга тақиқ қўйилгани Z-патриотлар ва Шимолий Кавказ республикалари сиёсатчилари ўртасидаги зиддиятларга сабаб бўлганди.