19.05.2025 13:54
119

Россия қамоқхонасидан қочган ўзбекистонликларга ҳукм ўқилди

Россиянинг Липецк шаҳри суди 2024 йил октябрь ойида колониядан 30 метрлик туннель қазиб, қочишга муваффақ бўлган олти нафар маҳбусга ҳукм ўқиди. Уларнинг беш нафари Ўзбекистон фуқароси бўлган. 

Қочқинлар Россия Жиноят кодексининг 313-моддаси ("Бир гуруҳ шахслар томонидан ҳибсхонадан қочиш") бўйича айбдор деб топилиб, 4,5 йилдан 12,5 йилгача муддатга озодликдан маҳрум қилинган.

Воронеж вилояти прокуратурасининг маълум қилишича, Липецк шаҳридаги 2-сонли колонияда жазо ўтаётган маҳкумлар 2 ой давомида металл лист, металл қувур бўлаги, белкурак ва кесувчи диск ёрдамида туннел қазиган.

Тунда улар колония ҳудудидан чиқиб, Тамбов ва Москва томон бир неча ўн километр масофани босиб ўтган. Эртаси куни беш нафар маҳбус қўлга олинган. Олтинчиси деярли икки ҳафта яширинишга муваффақ бўлган.

Маълум қилинишича, ўзбекистонликлар педофилия, гиёҳванд моддалар ва босқинчилик учун қамалган. Улар 19 ёшдан 28 ёшгача экани айтилмоқда.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.