26.06.2025 07:32
54
РФ таълим вазири айрим МДҲ давлатлари тарихи "ўзгартирилишига" ишора қилди
Россия таълим вазири Сергей Кравцов Давлат Думасидаги мажлисда сўзга чиқиб, МДҲ айрим мамлакатларидаги тарих дарсликларида Россияга нисбатан салбий муносабат борлигини иддао қилди. Унинг айтишича, бундай ёндашув айниқса, совет даврига тўғри келади.
Унинг сўзларига кўра, Таълим вазирлиги МДҲ давлатларининг тегишли вазирлари билан ягона тарихий ўтмишни талқин қилиш бўйича ёндашувларни келишиш устида ишламоқда.
У гап қайси давлатлар ҳақида кетаётганига аниқлик киритмаган. Кравцовнинг қўшимча қилишича, Россия ушбу давлатлар билан нафақат "ягона таълим, маданий ва руҳий макон", балки "Евроосиё қитъасининг келажагини ҳам" қурмоқда.
Кравцов олдинроқ ҳам қатор мамлакатларнинг тарих дарсликларида русларга муносабат ёмонлигини таъкидлаган эди.