15.12.2023 16:26

Голландия суди Исроилга қирувчи самолётларига эҳтиёт қисмлари етказиб берилишини оқлади

Голландия суди инсон ҳуқуқлари ташкилотларининг Исроил Ғазо секторидаги урушда фойдаланаётган F -35 қирувчи самолётлари учун эҳтиёт қисмлар етказиб бериш бўйича даъвосини рад этди, дея хабар бермоқда Al Jazeera.

Гаага округ суди жума куни экспортни тўхтатмаслик ҳақида қарор чиқарди. Эҳтиёт қисмларни етказиб бериш, биринчи навбатда, судьялар аралашмаслиги керак бўлган сиёсий қарордир, дея асосланди.

"Вазир томонидан билдирилган фикрлар асосан сиёсий хусусиятга эга ва судьялар вазирга кўпроқ эркинлик бериши керак", - деб тушунтирди суд ўз қарорини.

АҚШга тегишли бўлган F-35 қисмлари Голландиядаги омборда сақланади ва кейин мавжуд экспорт шартномалари бўйича бир нечта шерикларга, жумладан Исроилга жўнатилади.

Бироқ, ноҳукумат ташкилотлар, жумладан Amnesty International ва Oxfam маҳаллий бўлимлари таъминот занжирида қатнашиши ҳам Нидерландияни урушда иштирок этишини англатишини таъкидламоқда.

Бу эҳтиёт қисмлар "ҳақиқий уйлар ва ҳақиқий оилаларга ҳақиқий бомба ташлаш имконини беради", - деди Oxfam Novib директори Мишел Серваес.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.