22.12.2023 22:05

Боснияда 150 нафар тинч аҳолини ўлдирган 5 жиноятчига қамоқ жазоси тайинланди

Босния ва Герцеговина суди 1992-1995 йиллардаги уруш пайтида Приедор шаҳрида инсониятга қарши уруш жинояти содир этган 5 кишини 5 йилдан 20 йилгача қамоқ жазосига ҳукмқилди.

Суд баёнотида уруш пайтида Приедорнинг Зекови қишлоғида босниялик тинч аҳолига қарши жиноят содир этгани аниқланган Илижа Зорич 20 йил, Зоран Милунуч 14 йил, Душан Милунич 12 йил, Зоран Стойник 8 йил, Любиша Четич эса 5 йилга озодликдан маҳрум этилгани маълум қилинди.

Баёнотда номлари келтирилган 5 жиноятчи устидан суд жараёни 9 йил аввал бошланганига эътибор қаратилиб, ишнинг апелляция бериш ҳуқуқига эга эканлиги ҳам айтиб ўтилди.

Шунингдек, ўша пайтда Зекови ва атрофида камида 150 нафар босниялик тинч фуқаронинг ўлдирилгани, уларнинг кўпчилигининг концлагерларда қамоққа олингани қайд этилган.

Жабрланувчининг яқинлари қарордан мамнун эмас

Приедорда яқинларини йўқотган Фикрет Бачич қарорнинг қайғули эканини ифода этиб, "Зековида содир этилган ваҳшийликлар судланганидан хурсандмиз, лекин жуда оз жазо олишди. Приедорда ҳалок бўлган 600 дан ортиқ одамнинг жасади ҳалигача топилгани йўқ”, деди.

Қарордан кўнгли тўлмаганини тилга олган Басич: "Жиноятчиларнинг бир қисми ҳамон яширинмоқда", деди.

Босния ва Герцеговина бедарак йўқолганлар институти ҳисоботларига кўра, 1992-1995 йиллар оралиғида Приедорда 5209 нафар босниялик, жумладан 4093 нафари тинч аҳоли вакиллари ҳалок бўлган.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.