12.05.2025 13:30
174
Қирғизистонда юзлаб аёллар ниқобини ечишга мажбурланди
Қирғизистоннинг Ўш шаҳрида янги қонунга риоя қилинишини таъминлаш кампанияси доирасида полиция ходимлари текширувлар ўтказди. Қарийб 300 нафар муслима аёл ниқобини ечишга мажбурланиб, уларга оғзаки огоҳлантириш берилган.
Олдинроқ, мамлакатда аёлларнинг ниқоб билан юришини тақиқловчи қонун қабул қилиниб, 1-февралдан бошлаб тақиқни бузганлик учун 20 минг сом (тахминан 230 АҚШ доллари) миқдорида жарима белгиланганди.
Маълумот учун, Қирғизистон Марказий Осиёдаги исломий кийинишни давлат даражасида чеклаган сўнгги давлат бўлди.
Ҳукумат бунинг асосий сабабини давлатнинг дунёвий характерини сақлаб қолишга интилиш билан изоҳламоқда.