Қирғизистон фуқароси Укранидаги урушда қатнашгани учун ўз ватанида суд қилинди
Қирғизистон суди Россия қўшинлари сафида Украинадаги уруш иштирокчиси бўлган мамлакат фуқаросига нисбатан ҳукм чиқарди. У беш йил муддатга озодликдан маҳрум этилди.
Судья давлат айбловининг рус қўшинлари томонида жанговар
ҳаракатларда иштирок этиш хорижий давлат ҳудудидаги қуролли можароларда иштирок
этиш тўғрисидаги жиноий моддага тегишли эканлиги ҳақидаги далилларига қўшилди.
Маҳаллий оммавий ахборот воситаларининг таъкидлашича, жазо
нисбатан енгил бўлиб
чиқди - ушбу модда
бўйича судланганлар мол-мулки мусодара қилинган ҳолда ўртача 10-15 йил олади.
Собиқ ҳарбий
хизматчи суд қароридан норозилигини билдирди ва аллақачон апелляция аризаси
топширган.
Қирғизистонда
Украинадаги урушда қатнашган фуқаролар биринчи марта суд қилинаётгани йўқ.
Апрель ойида Россия ҳукумати республика фуқароси, уруш қатнашчиси бўлган ва ўз
ватанида ёлланмачиликда айбланган Асқар Кубаничбек уулуга вақтинчалик бошпана
бериши маълум бўлган эди.