15.05.2025 15:07
123
Қирғиз имомлари стипендия олишни бошлади
Қирғизистонда масжид имомларига стипендия тўлаш бошланди.
Мусулмонлар диний идорасининг хабар беришича, ушбу стипендия диний соҳа ходимларини қўллаб-қувватлаш мақсадида берилмоқда. Дастлабки босқичда имомлар ҳар ойда 8 минг сом (тахминан 91 доллардан ортиқ) миқдорда пул олади.
Стипендиялар мамлакатнинг барча ҳудудларидаги масжидларда расман рўйхатдан ўтган имомларга тўланади. Диний идора бу уларнинг хайр-эҳсон ва ташқи ёрдамга муҳтожлигини камайтиришини маълум қилган.
Маълумот учун, ушбу дастурнинг бошланиши ҳақида биринчи марта президент Садир Жапаров 2024 йил декабрь ойида айтиб ўтган эди. Ўшанда у 2025 йилнинг март ойидан бошлаб имомлар ойига 8 минг сомдан маош берилишини, йил охирига келиб эса тўловлар миқдори 20 минг сомгача (салкам 229 доллар) оширилишини маълум қилган.