13.12.2023 15:31

Эрон 32 давлат учун виза тартибини бир томонлама бекор қилади

Эрон маданий мерос, ҳунармандчилик ва туризм вазири Иззатуллоҳ Зергамий пойтахт Теҳронда бўлиб ўтган Вазирлар Маҳкамаси йиғилишидан сўнг туризмни жонлантириш мақсадида 32 давлат билан визани бир томонлама бекор қилишга қарор қилинганини билдирди. Бу ҳақда TRT Эроннинг IRNA давлат ахборот агентлигига таяниб хабар қилди.

Ҳукуматнинг таклифни қабул қилиб, "мамлакат эшикларини дунёга очишга қарор қилганини" таъкидлаган Зергамий "Бу ҳукумат томонидан қабул қилинган жуда жасоратли ва оқилона қарор. Вазирлик сифатида бизнинг вазифамиз дунё халқлари билан... Ва бу бир томонлама визанинг бекор қилиниши аслида дунё халқлари билан суҳбатлашишни англатади”, - деди.

Эрон вазири бир томонлама виза бекор қилинган бу 32 давлат қайсилар эканини очиқламади. Бироқ Зергамий жорий йил октябрь ойида Самарқандда бўлиб ўтган Халқаро туризм форуми доирасида Эрон Ўзбекистон фуқаролари учун виза тартибини бир томонлама бекор қилиш ниятида эканини маълум қилган эди. Ўшанда Эрон чегараларни юмшатиш сиёсатини кўриб чиқаётгани, унга кўра 60 давлат паспорти эгалари учун виза талабларини бир томонлама бекор қилиши мумкинлиги билдирилганди.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.