30.06.2025 08:30
67

Озарбайжонда Россия билан боғлиқ барча маданий тадбирлар бекор қилинди

Озарбайжонда Россия давлат ва хусусий муассасалари томонидан ташкил этилган барча маданий тадбирлар бекор қилинди. 

Маданият вазирлигининг ушбу қарори Россия ҳуқуқ-тартибот органларининг Екатеринбургдаги ҳаракатларига жавобан қабул қилинган. У ерда муҳожирларнинг яшаш ва иш жойларида кенг кўламли рейдлар ўтказилиб, 50 дан ортиқ озарбайжонлик қўлга олинганди. Рейд давомида икки киши – ака-ука Зиёддин ва Ҳусайн Сафаровлар ҳалок бўлган.

Озарбайжон ТИВ Россиянинг Бакудаги элчихонаси вакили Пётр Волоковни идорага чақиртирган ва унга расмий норозилик билдирган. Ташқи сиёсий идора Россия хавфсизлик кучларининг ҳаракатларини "қабул қилиб бўлмас зўравонлик" деб атаган.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.