01.04.2024 11:35
Озарбайжон Арманистоннинг чегарада ҳарбий техникалар тўплаётгани учун огоҳлантирди
Сўнгги пайтларда Арманистон ва Озарбайжон ўртасидаги шартли чегаранинг турли йўналишларида ишчи кучи, зирҳли техника, артиллерия мосламалари ва бошқа қуролли воситалар тўпланиши ортиб бормоқда.
Озарбайжон
Мудофаа вазирлиги Арманистонда Озарбайжонга қарши ҳарбий ҳаракатлар билан
таҳдид қилувчи қаримта кучлари фаоллашганини, шунингдек, тажовузкор ва
гижгижловчи ахборот фаолияти фаоллашганини қайд этди.
Озарбайжон
ҳарбий идораси Арманистон томонидан ҳарбий иғвога бўлган ҳар қандай уринишлар
қатъиян бостирилиши ҳақида огоҳлантирди. Шунингдек, вазиятнинг кескинлашуви ва
юзага келиши мумкин бўлган иғволар учун тўлиқ жавобгарлик Арманистон ҳамда унинг
тарафдорлари зиммасида экани таъкидланди.