19.11.2024 06:36

Озарбайжон Арманистондаги вазият туфайли ҳарбий бюджетини 2 миллиард долларга оширди

Озарбайжон 2025 йилда мудофаа ва хавфсизлик учун сарфланадиган харажатларни 3 миллиард доллардан 5 миллиард долларга оширади. Бу ҳақда Озарбайжон молия вазири Самир Шарифов “Озарбайжоннинг 2025 йилги Давлат бюджети тўғрисида”ги қонун лойиҳасининг парламентдаги муҳокамаси чоғида айтиб ўтди. 

"Арманистон томонидан олиб борилаётган кенг кўламли ҳарбийлаштириш сиёсати Озарбайжон мудофааси ва хавфсизлиги учун харажатларни кўпайтириш заруратини келтириб чиқарди", - деди у.

Дастлаб мамлакат мудофаа харажатлари келгуси йил учун 3 миллиард доллардан ортиқни ташкил этиши режалаштирилган эди. Бироқ Озарбайжон ҳукумати кўрсатмаси билан Ереваннинг кенг кўламли ҳарбийлаштирилиши, жумладан ҳинд ва француз қуроллари туфайли мудофаа ва хавфсизлик харажатлари қарийб 2 миллиард долларга оширилди. Ушбу харажатларни молиялаштириш Озарбайжон Давлат нефть жамғармасидан давлат бюджетига ўтказмаларни кўпайтириш ҳисобига таъминланади.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.