Озарбайжон Ички ишлар вазирлиги ва Минасизлантириш агентлиги (ANAMA) қўшма баёнотида айтилишича, Арманистон чегарасидаги Газах туманида яна бир маҳаллий фуқаро мина портлаши натижасида тан жароҳати олган.

Ташқи ишлар вазирлиги Иккинчи Қорабоғ уруши тугаганидан бери 381 Озарбайжон фуқароси миналардан жабр кўрганини маълум қилди.

“Халқаро ҳамжамият Арманистоннинг Озарбайжонга қарши давом этаётган мина террорига кўз юммаслиги керак”, — дейилади ТИВ баёнотида.

Арман истилосидан озод қилинган Қорабоғ минтақаси ва унинг атрофидаги ҳудудларга арман армияси томонидан юз минглаб миналар кўмилгани тахмин қилинмоқда. Бироқ Арманистон томони миналаштирилган ҳудудларнинг тўлиқ харитасини топширишдан бош тортиб келмоқда.

Ўтган ҳафта давомида (07.10.2024 - 13.10.2024) арман истилосидан озод қилинган ҳудудларда 141 та пиёдаларга ва 64 та танкга қарши мина, 625 та портламай қолган ўқ-дорилар топилди. 1198,7 гектар ҳудуд мина ва портламай қолган ўқ-дорилардан тозаланди.

Шу билан бирга, 2020 йил 10 ноябрда Иккинчи Қорабоғ уруши тугаганидан бери 70 нафар Озарбайжон фуқароси мина портлаши қурбони бўлди, 311 киши жароҳат олди.

Мавзуга алоқадор