ОАВ: Россия тинчликпарвар контингентини Қорабоғдан олиб чиқишни бошлади
Ижтимоий тармоқларда Россия ҳарбий техникалари карвони Қорабоғни тарк этиб, Тертер ва Бардин туманлари орқали Озарбайжондан чиқиб кетаётгани акс этган видеолар пайдо бўлди. Озарбайжон матбуотининг қайд этишича, шу билан Россия тинчликпарвар контингентининг мамлакат ҳудудидан олиб чиқиб кетилиши бошланган.
Хабарларда ҳарбий техника ва тинчликпарвар кучлар аллақачон
Келбажар туманидаги албан
Худаванг ибодатхонаси ҳудудидан чиқиб кетгани қайд этилган. Монастирни қўриқлаш Озарбайжон Ички ишлар
вазирлиги ходимларига ўтказилди.
Эслатиб ўтамиз, Россия тинчликпарвар кучлари 2020 йил 10
ноябрда Озарбайжон, Россия ва Арманистон раҳбарлари томонидан имзоланган уч
томонлама баёнотга мувофиқ,
Қорабоғ ҳудудига жойлаштирилган эди. 2024 йил 1 январда расман тан олинмаган
Тоғли Қорабоғ Республикаси ўз фаолиятини тўхтатди.
Март ойида Озарбайжон президенти Илҳом Алиев Боку ва Ереван
икки томонлама муносабатларни тартибга солишга ҳар қачонгидан ҳам яқинроқ
эканини айтди.