10.06.2025 06:09
158

Москвадаги рейд: Миграция агентлиги хавотир билдирди

Олдинроқ, Россия ҳудудида вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошираётган чет эл фуқароларининг ҳуқуқий мақомини текшириш бўйича тадбирлар давомида Россия гвардияси томонидан мигрантларга нисбатан куч ишлатилгани ҳақида хабарлар тарқалганди.

Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги Москвадаги рейдлар чоғида муҳожирларга, жумладан, ватандошларимизга нисбатан жисмоний куч ишлатилгани ҳақидаги хабарлардан "афсус ва таассуфда" эканини маълум қилди.

Россия ҳукумати вакиллари ва йирик иш берувчилар томонидан Ўзбекистон фуқароларини ушбу мамлакатга тартибли ва ташкиллаштирилган тарзда ишга жалб қилишга йилдан йилга кескин қизиқиш ортиб бораётган бир шароитда айрим ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан чет эл фуқароларига нисбатан бундай қўпол муносабатни кузатилиши афсус ва таассуф уйғотади, дейилади агентликнинг хабарида.

Қайд этилишича, ҳолат Ўзбекистон Бош консулхонаси ва Миграция агентлигининг Россиядаги ваколатхонаси томонидан назоратга олинган. Идора Россия ҳуқуқ-тартибот идораларидан расмий маълумот кутмоқда.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.