24.09.2025 15:10
165
Мирзиёев ва Трамп Нью-Йоркда учрашди
Кеча, 23 сентябрь куни Нью-Йорк шаҳрида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Америка Қўшма Штатлари президенти Дональд Трампнинг музокаралари бўлиб ўтди. Суҳбат БМТ Бош қароргоҳида, ташкилот Бош Ассамблеясининг 80-сессияси доирасида ўтказилди.
Музокаралар давомида икки мамлакат етакчилари Ўзбекистон-АҚШ стратегик шериклигини ривожлантириш, савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни кенгайтириш, шунингдек, минтақавий ва глобал аҳамиятга эга масалаларни муҳокама қилган.
Шавкат Мирзиёев Дональд Трампни ички ва ташқи сиёсатдаги муваффақиятлари билан табриклади ва унинг халқаро барқарорликни таъминлашга қаратилган саъй-ҳаракатларини юқори баҳолади, дейилади хабарда.
Суҳбатда сўнгги йилларда сиёсий мулоқот ва ишбилармонлик алоқалари фаоллашгани, турли йўналишларда йирик шартномалар ва истиқболли лойиҳалар портфели шакллантирилгани таъкидланди. Уларнинг амалга оширилиши икки мамлакатда минглаб янги иш ўринлари яратиши қайд этилди.
Музокаралар якунида Президент Шавкат Мирзиёев Дональд Трампни Ўзбекистонга расмий ташриф билан келишга таклиф этган.