20.03.2024 15:32

РФ ва Беларус спортчиларига Олимпиада-2024 очилишидаги парадда иштирок этишни тақиқланди

Халқаро олимпия қўмитаси (ХОҚ) Ижроия қўмитаси россиялик ва беларуслик спортчиларни Парижда 2024 йилги Олимпиада ўйинларининг очилиш маросимида делегациялар парадида иштирок этишга рухсат бермади, дея хабар қилмоқда Anadolu.

26 июль куни бўлиб ўтадиган 2024 йилги ёзги ўйинларнинг очилиш маросими Сена дарёсида ўтказилиши режалаштирилган. Парижнинг асосий сув йўли бўйлаб қайиқларда ҳаракатланадиган олимпия терма жамоаларининг парадини барча қирғоқ ва кўприклардан томоша қилиши мумкин бўлади. Шунга кўра, очилиш маросими бепул ва очиқ бўлади.

ХОҚ, шунингдек, россиялик ва беларуслик спортчиларга Олимпиада ўйинларида нейтрал мақом бериш тартибини ҳам белгилаб қўйди: Украинадаги ҳарбий ҳаракатларни жамоатчилик томонидан қўллаб-қувватланмаслик ва ҳарбий ёки давлат хавфсизлик идоралари билан алоқадор бўлмаслик.

2024 йилда Парижда бўлиб ўтадиган Олимпия ўйинларида 36 нафар россиялик ва 22 нафар беларуслик спортчи нейтрал спортчилар сифатида иштирок этиши кутилмоқда.

Ушбу спортчиларнинг 11 август куни бўлиб ўтадиган ёпилиш маросимида иштирок этишига рухсат берилмаслиги тўғрисида қарор «кейинроқ» қабул қилинади, дея билдирди ХОҚ.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.