27.12.2023 16:47

Россия тактик ядро қуролларини Белоруссияга етказиб беришни якунлади - Александр Лукашенко

Белоруссия президенти Александр Лукашенко Санк-Петербургда Евроосиё иқтисодиқ иттифоқи йиғилишида Россия ўзининг тактик ядро қуролларини мамлакат ҳудудига етказиб беришни якунлаганини маълум қилди. Бу ҳақда ТАСС хабар бердиГап қўшни Польша ва бутун минтақада жиддий хавотирларни уйғотган ташаббус ҳақида бормоқда.

Унинг сўзларига кўра, қуролларни етказиб бериш октябрь ойидаёқ якунига етган. У қанча миқдорда қурол етказилгани ва улар қаерга жойлаштирилганини маълум қилгани йўқ.

Лукашенконинг таъкидлашича, ҳарбийлар ҳар куни машғулотлар ўтказмоқда. "Биз ҳар куни, ҳар куни ўрганамиз. Ҳатто биз билан қолган собиқ вагнерчилар ҳам бугун бўлинмаларимизда ишламоқда ва тажрибаларини ўртоқлашмоқда", - деди Беларус раҳбари.

Айни пайтда, Россия Беларусга юбораётган қурол-яроғ устидан назоратни ўзида сақлаб қолганини билдирди.

Россия президенти Владимир Путин март ойида Беларусда тактик ядро қуролларини жойлаштиришни эълон қилган эди. Путин, шунингдек, Беларусга илгари етказиб берган юқори аниқликдаги «Искандар» ракета системалари ушбу қурол билан жиҳозланишини айтди.

Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу ва Беларус мудофаа вазири Виктор Ҳренин май ойида “Россиянинг стратегик бўлмаган ядровий қуролларини Беларусдаги омборхонада сақлаш жараёни”га оид ҳужжатларни имзолаганди.

Тактик ядро қуроллари жанг майдонида фойдаланиш учун мўлжалланган. У узоқ масофали ракеталарда қўлланиладиган кучлироқ ядро каллакларига нисбатан қисқа масофага учади ва паст рентабелликка эга.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.