17.09.2025 16:25
19

Камбағал оилаларга бепул дори ва кафолатланган тиббий хизматлар пакети берилади

Президент Шавкат Мирзиёев “Камбағалликдан фаровонлик сари” халқаро форумининг очилишида инсон саломатлигини муҳофаза қилмай туриб, унинг имкониятларини тўлақонли рўёбга чиқариб бўлмаслигини қайд этди.

Бу борада 140 минг камбағал оилага шифокор бириктириб, уларни йилига бир марта тўлиқ тиббий кўрикдан ўтказиш йўлга қўйилди. Энди кафолатланган тиббий хизматлар кўпайтирилиб, камбағал оилаларнинг бунга сарф қиладиган харажати 2 карра қисқартирилади. Бунда уларга бепул дори ва кафолатланган тиббий хизматлар пакети тақдим этилади.

Президент матбуот котибининг ёзишича, ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли билан манзилли ишлаш камбағалликка қарши курашда асосий йўналишлардан бири ҳисобланади. Шу боис бу тизим тубдан ислоҳ қилиниб, илгари 6 та давлат ташкилотида бўлган ваколатлар ягона Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигига бирлаштирилган.

Қисқа муддатда ҳар бир туман ва шаҳарда 100 дан ортиқ ижтимоий хизматларни “бир дарча” тамойили асосида кўрсатадиган “Инсон” марказлари ташкил қилинди. Ҳар бир маҳаллада ижтимоий ходим аҳоли билан проактив ишламоқда, дейилади хабарда.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.