Исроил Туркиянинг экспортни чеклашига жавобан АҚШдан сармояларни тўхтатишни сўради
Ташқи ишлар вазири Исраэл Кац АҚШдан Туркиянинг Исроилга 54 турдаги маҳсулотлар экспортини тақиқлагани учун чора кўришни сўради. У Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғанни ҲАМАС учун Туркия иқтисодий манфаатларини қурбон қилганликда айблаб, АҚШ Конгрессидан Туркияга қарши санкциялар жорий этишни сўради.
“Эрдўған
Ғазо секторида аёллар, қизлар, катталар, гўдак ва болаларнинг жасадларини
зўрлаган, ўлдирган ва таҳқирлаган ҲАМАС қотилларини қўллаб-қувватлаш учун
Туркия халқининг иқтисодий манфаатларини яна бир бор қурбон қилмоқда. Исроил
зўравонлик ва товламачиликка бўйсунмайди, савдо келишувларининг бир томонлама
бузилишига тоқат қилмайди ва Туркияга қарши Туркия иқтисодиётига зарар
келтирадиган параллель чоралар кўради”, - деди Исроил ТИВ раҳбари.
Шунингдек,
у Исроил Туркия экспортига тўсқинлик қиладиган бошқа маҳсулотлар рўйхатини
тайёрлаш, шунингдек, АҚШдаги ташкилотлар билан боғланиш, Туркияга сармоя
киритишни тўхтатиш ва “дўстлари”га Америкага Туркия маҳсулотлари олиб кирилишига
чек қўйишни буюрганини айтди.
“Конгресс бойкот қонунларининг бузилишини
кўриб чиқади ва Туркияга нисбатан тегишли санкциялар қўяди”, — деди у.
Ўз
навбатида, бир неча кун муқаддам Туркиянинг Истанбул шаҳрида Исроил билан
савдо-сотиқни тугатишни талаб қилиб намойишга чиққан 43 киши зўравонлик билан
қўлга олинди. Намойиш “Фаластин учун Минг ёш” ҳаракати томонидан уюштирилган
эди.
Ички
ишлар вазири Али Ерликаянинг айтишича, қўлга олинган фуқаролар расмийларни
ҳақорат қилган ва хавфсизлик кучларига қаршилик кўрсатган. Улардан 38 нафари
шахси текширилгандан сўнг қўйиб юборилган, 5 нафаридан эса кўрсатмалар олинган
ва суд жараёнлари ўтказилган.
Бундан
ташқари, намойишчиларга нисбатан зўравонлик қўллаган икки полициячи ишдан
четлатилган.
Эслатиб
ўтамиз, аввалроқ Туркия Савдо вазирлиги 2024 йил 9 апрелдан бошлаб Исроилга
айрим товарлар экспортини чеклашга қарор қилгани ҳақида хабар берган эди.
Вазирликнинг
қайд этишича, чекловлар Исроил Ғазо секторида зудлик билан ўт очишни тўхтатишни
эълон қилмагунча ва Фаластин анклавига етарли ва узлуксиз ёрдам кўрсатишга
рухсат бермагунча кучда қолади.
Экспорти тақиқланган маҳсулотлар рўйхатига цемент, бетон аралаштиргичлар, темир ва пўлат қурилиш ашёлари, темир, алюмин сим ва кабеллар, экскватор ва кранлар, қурилиш техникалари, авиация бензини ва реактив ёнилғи, мотор ва гадравлика мойлари, ёқилғи мойлаш маҳсулотлари, металга ишлов беришда қўлланилувчи кимёвий маҳсулотлар, лак ва бўёқлар ҳамда бошқалар киритилган.