09.04.2024 10:55

Туркия Исроилга 54 турдаги маҳсулот экспортини тақиқлади

Туркия 2024 йил 9 апрелдан бошлаб Исроилга айрим товарлар экспортини чеклашга қарор қилди. Бу ҳақда Anadolu Туркия Савдо вазирлиги матбуот хизматига таяниб хабарберди.

Вазирликнинг қайд этишича, чекловлар Исроил Ғазо секторида зудлик билан ўт очишни тўхтатишни эълон қилмагунча ва Фаластин анклавига етарли ва узлуксиз ёрдам кўрсатишга рухсат бермагунча кучда қолади.

Экспорти тақиқланган маҳсулотлар рўйхатига цемент, бетон аралаштиргичлар, темир ва пўлат қурилиш ашёлари, темир, алюмин сим ва кабеллар, экскватор ва кранлар, қурилиш техникалари, авиация бензини ва реактив ёнилғи,  мотор ва гадравлика мойлари, ёқилғи мойлаш маҳсулотлари, металга ишлов беришда қўлланилувчи кимёвий маҳсулотлар, лак ва бўёқлар ҳамда бошқалар киритилган.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.