12.07.2025 10:55
69
исроил АҚШни Туркияга F-35 самолётларини сотмасликка чақирди
исроилнинг юқори лавозимли амалдори АҚШ Конгрессини Туркияга F-35 қирувчи самолётларини сотишни тўхтатишга чақирди. Унинг таъкидлашича, бу сионистларнинг ҳарбий устунлигига таҳдид солади ва Яқин Шарқдаги вазиятни беқарорлаштириши мумкин.
Амалдор асосий хавф сифатида Туркиянинг “нео-усмоний” даъволарини, ҲАМАСни қўллаб-қувватлашини ва Суриядаги ҳарбий операцияларини тилга олган.
Шунингдек, у исроил билан Туркия ўртасида ҳарбий тўқнашувлар хавфи ортиб бораётганини айтган. Анқаранинг мақсади Усмонийлар империясини тиклаш ва Қуддус устидан назоратни қайтариб олиш, деган сионист амалдори Breitbart News нашрига берган интервьюсида.