20.12.2023 15:05

Ироқда сўнгги 10 йилда илк бор маҳаллий сайловлар бўлиб ўтди

Ироқда 10 йилдан сўнг ўтказилган маҳаллий сайловларнинг дастлабки ҳисоб-китобларига кўра, шиа партиялари, айниқса, мамлакатнинг жанубий вилоятларида биринчи ўринни эгаллади.

Тахминан 16 млн сайловчидан 41 фоизи - 6 млн 599 минг 668 киши овоз берган сайловларда Ходи ал-Амирий бошчилигидаги “Небни иттифоқи” мамлакат бўйлаб энг кўп овоз олган коалиция бўлди. Собиқ бош вазир Нури ал-Маликий бошчилигидаги “Қонун давлати коалицияси” иккинчи, собиқ парламент раиси Муҳаммад Ҳалбусийнинг “Тақаддум партияси” эса учинчи ўринни эгаллади.

Сайловда турли партия ва альянслардан жами 5904 нафар номзод 275 та ўрин учун кураш олиб борди, 275 ўриндан 70 таси хотин-қизлар квотаси учун ажратилди.

Ироқдаги энг йирик шиа базасига эга диний ва сиёсий етакчи Муқтада ас-Садр сайловларни бойкот қилди.

Жумладан, Ироқнинг барча таркибий қисмлари яшайдиган Киркукда 18 йил ичида илк бор маҳаллий сайловлар ўтказилди. Керкукдаги номзодлар 12 та иттифоқ билан сайлов пойгасига киришди.

Шаҳарда муҳим таркибий қисмга эга бўлган туркманлар сайловга "Бирлашган Ироқ Туркман Жабҳаси" билан қатнашди.

Бироқ федерал бошқарувга эга бўлган мамлакатда маҳаллий сайловлар Ироқ Курд минтақавий ҳукумати назорати остидаги шаҳарларни ўтказилмади.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.