23.12.2023 20:28

Ироқ шимолида 6 нафар турк ҳарбийси ҳалок бўлди

Туркия Миллий мудофаа вазирлиги Ироқ шимолидаги “Чангал-қулф” операцияси ҳудудида Курдистон ишчи партияси (PKK) жангарилари ҳужуми натижасида 6 нафар турк ҳарбийси ҳалок бўлгани, 1 нафарининг яраланганини маълум қилди.

"2023 йилнинг 23 декабрь куни “Чангал-қулф операцияси ҳудудидаги базага киришга уринган террористлар билан бошланган тўқнашувда 6 нафар қаҳрамон сафдошимиз шаҳид бўлди, бир қаҳрамон қуролдошимиз яраланди. Тўқнашувда, дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, 13 террорист зарарсиз ҳолга келтирилди. Минтақада ҳаракатлар давом этмоқда. Белгиланган нишонларга тўсатдан ҳаво зарбалари ҳам берилмоқда”, - дейилади баёнотда.

Маълумот учун, Турк Қуролли Кучлари 2019 йил май ойида Шимолий Ироқдаги Хакурк минтақасида Туркия чегарасига яқин ҳудудларга жойлашиб олган PKKга қарши “Чангал” операцияларини бошлаган

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.