05.06.2024 16:13

Ҳиндистондаги парламент сайловларида Модининг партияси кўпчилик ўринни йўқотди

5 июнь куни эрта тонгда барча овозлар санаб бўлингандан сўнг, Ҳиндистон бош вазири Нарендра Модининг ҳукмрон Бҳаратия Жаната партияси (БЖП) парламент сайловлари натижаларига бўлган умиди ўзини оқламагани маълум бўлди.

Аксинча, бутун мамлакат бўйлаб ҳиндулар бош вазирга ва унинг миллатчилик сиёсатига қарши чиқди.

62 ўринни йўқотган БЖП парламентда умумий 240 та ўринга эга бўлди, бу парламентдаги ҳукмронлик учун зарур бўлган 272 та ўриндан кам.
2014 йилда ҳокимият тепасига келган Моди учун бу БЖП биринчи марта мустақил равишда аниқ кўпчиликни қўлга кирита олмагани.

Бироқ Миллий Демократик Альянс (МДА) деб номланувчи сиёсий иттифоқчилари билан биргаликда Моди кўпчилик ҳукуматни шакллантириш учун етарли бўлган 292 ўринни қўлга киритиши мумкин. Шундай бўлса, Моди кейинги беш йил давомида ҳам мамлакатни бошқаради.

Таҳлилчиларнинг айтишича, натижалар Ҳиндистоннинг сайловдан кейинги сиёсий манзарасига катта таъсир кўрсатади. Хусусан, экспертлар ҳукуматда исломофобия ва миллатчилик кайфияти кучайиши кутилмоқда.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.