13.05.2025 12:36
165

ИИВ: Мубашшир Аҳмад қамоққа олинди

Олдинроқ Ўрта Осиё халқлари “Азон” вақфи васийлар кенгаши раиси, “Azon Global” ахборот-таҳлилий портали асосчиси, устоз Мубашшир Аҳмад (Алишер Турсунов)нинг Ўзбекистонга депортация қилингани ҳақида хабар бергандик.

Ниҳоят Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги унинг Ўзбекистонга депортация қилинганини тасдиқлади.

ИИВга кўра, қидирувда бўлган 51 ёшли Алишер Турсунов 8 май куни Туркияда қўлга олиниб, 10 май куни Ўзбекистонга депортация қилинган.

“А.Турсуновнинг таъсислигидаги ахборот платформалари орқали ижтимоий тармоқларда тарқатилган маълумотларда, тегишли экспертиза хулосаларига кўра, Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига зид ахборот мавжуд бўлганлиги сабабли, унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 244 прим 1-моддаси (Жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига таҳдид соладиган материалларни тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ёки намойиш этиш) ва 244 прим 3-моддаси (Диний мазмундаги материалларни қонунга хилоф равишда тайёрлаш, сақлаш, олиб кириш ёки тарқатиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилди.

Ҳозирги кунда жиноят иши доирасида тегишли тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда”, дейилади вазирлик ахборотида.

Маълумот учун, устоз Мубашшир Аҳмаднинг ҳуқуқий манфаатлари ҳимояси йўлида авдокатлари ҳаракатни бошлаб юборишди. Жамоатчиликдан ҳам бир диний олимнинг тақдирига бефарқ бўлмасликларини, ҳақ жойида қарор топиши йўлида имкон доирасида ҳисса қўшишларини сўраймиз.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.