17.02.2025 14:16
Фуқаролар мурожаатини вақтида кўрмаган амалдорлар энди жарима тўлайди
Қирғизистонда энди фуқаролар мурожаатини кеч ҳал қилган амалдорлар жарима тўлайди. Маҳаллий нашрларнинг ёзишича, қўшни мамлакатда амалдорларнинг жазоларини монетизация қилиш режалаштирилмоқда.
Маълум бўлишича, ҳайфсан тарзидаги интизомий жазо олиш амалдорларга таъсир қилмаса, улар мукофотдан маҳрум қилинади. Маоши эса кесиб ташланади. Ҳозирда Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги кодексга тегишли тузатишлар киритилмоқда.
Олдинроқ Қирғизистонда тўй ва дафн маросимларида ортиқча харажат қилганлар 100 минг сомдан 300 минг сомгача жаримага тортилиши айтилганди.