16.06.2025 08:47
64
Эрондаги ўзбекистонликлар Туркманистон орқали эвакуация қилинди
Эрондаги хорижий дипломатлар, уларнинг оила аъзолари ва бошқа фуқаролар Туркманистон орқали эвакуация қилинди.
Туркманистон ташқи ишлар вазирлигига кўра, қўшни давлат эвакуация учун ўз ҳудудини тақдим этган. Мамлакат Эрондан келаётган чет эл фуқароларига инсонпарварлик ёрдамини кўрсатган. Туркманистон чегарасини тахминан 120 нафар фуқаро – Қозоғистон, Қирғизистон, Ўзбекистон, Тожикистон, Руминия ва бошқа давлатлар вакиллари кесиб ўтган. Уларга транспорт воситалари, овқат, меҳмонхона ва зарур кундалик эҳтиёжлар билан ёрдам кўрсатилган.
Гуманитар ёрдам доирасида Туркманистоннинг тегишли давлат идоралари хорижий давлатлар элчихоналари ва халқаро ташкилотлар билан яқин ҳамкорликда ишланаётгани айтилмоқда.