20.05.2025 14:59
811

Azon Global Расмий маълумоти

Ўрта Осиё халқлари “Азон” вақфи васийлар кенгаши раиси, “Azon Global” ахборот-таҳлилий портали асосчиси, устоз Мубашшир Аҳмад (Алишер Турсунов)нинг ҳолати ҳақида қуйидагиларни маълум қиламиз:

Мубашшир Аҳмад домла Давлат хавфсизлик хизмати марказий тергов ҳибсхонаси (Гвардейский)да сақланаётгани аниқланди. Бугун, 2025 йилинг 20 май, сешанба куни уни фақат бир нафар яқини (укаси) билан кўришишга рухсат берилган. 

Укасининг гувоҳлик беришича, устоз Мубашшир Аҳмад терговчи ва бошқа мутасаддиларнинг муомаласидан шикоят қилмаганлар ва ўзларини қўллаб, дуолар қилиб турган барча-барча инсонлардан миннатдор эканларини билдирганлар.

Эслатиб ўтамиз, айни пайтда у кишига қўйилган айбловлар бўйича тергов ишлари давом этмоқда.  Аммо ҳалигача тегишли идоралар томонидан Устоз Мубашшир Аҳмадга ҳуқуқларининг таъминланиши борасидаги вазифалар бажарилмай келинмоқда. Жумладан, ўз адвокатлари билан учраштирилмаяпти, ҳуқуқий ёрдамлар кўрсатилмаяпти. 

Устоз Мубашшир Аҳмад (Алишер Турсунов)га қўйилган айбловлар тез орада ишончли далиллар асосида рад этилади ва озодликка чиқадилар. Бу борада эса, азиз халқимиз, домланинг суйган, ҳурмат қилган ва адолат тантанаси тарафдори бўлган барчадан ушбу масалага доим эътибор бериб, дуолари билан қўллаб туришларини илтимос қиламиз.
 
Azon Global  жамоаси

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.