Аскар Акаев Қирғизистоннинг собиқ президенти мақомини тиклашга ҳаракат қилмоқда
Конституциявий қонунчилик қўмитаси раҳбари Чолпон Султанбекова Аскар Акаев Жогорку Кенеш спикери номига унинг собиқ президент мақомини қайтаришни сўраб мактуб йўллагани ҳақидаги маълумотни тасдиқлади. Унинг сўзларига кўра, мурожаат 30 июль куни келиб тушган.
“Спикер
мактубни қўмитамизга топширди, аммо бу жуда узоқ жараён, барча фракциялар ва
депутатлар билан маслаҳатлашувлар ўтказилиб, тегишли қарор қабул қилинади”, —
деди Султанбекова.
Эслатиб ўтамиз, Акаев 2005 йилнинг мартида ҳокимиятдан
ағдарилган эди. 2021 йилда у биринчи марта «Қумтор» иши бўйича гувоҳлик бериш
учун Бишкекка қайтиб келди. Шундан сўнг президент Садир Жапаров Акаев аввалги хатоларини
тўлиқ бартараф этганини ва Бош прокуратура унга нисбатан қўзғатилган жиноят
ишини ёпганини маълум қилди.
Жапаров кейинги интервьюсида собиқ раҳбар ҳақида ижобий фикр
билдирди. Кейинроқ Акаев
ҳам нафақага чиққандан кейин Қирғизистонга қайтиш нияти борлигини маълум қилди,
деб ёзади SputnikKg.