27.01.2024 12:43

АҚШ маъмурияти Туркияга F-16 самолётлари сотилиши бўйича Конгрессга расмий хабарнома юборди

АҚШ Давлат департаменти Конгрессга Туркияга янги F-16 қирувчи самолётларини сотиш ва мавжудларини модерниязация қилиш бўйича расмий билдиришнома юборди.

Хусусан, Америка ташқи сиёсат департаменти Конгрессга Туркияга 40 та F-16 Block 70 қирувчи самолёти ва мавжуд 79 та F-16 самолётини модернизация қилиш ва улар учун эҳтиёт қисмлар тўпламларини сотишни маъқуллаган расмий билдиришнома юборди, дейилади АҚШ Мудофаа хавфсизлиги ҳамкорлик агентлиги баёнотида.

АҚШ Давлат департаменти Туркияга 23 миллиард долларга яқин F-16 ва тегишли жиҳозларни сотиш ва модернизация қилишга рухсат беришга қарор қилди, дейилади хабарда.

Ҳисоботда, F-16 самолётларининг Туркияга сотилиши НАТО хавфсизлиги ва барқарорлиги нуқтаи назаридан муҳим эканлиги таъкидланган.

Аввалроқ АҚШ Сенати ташқи алоқалар қўмитаси раиси Бен Кардин Оқ уйдан тегишли билдиришнома олиши биланоқ Туркияга қирувчи самолётларни сотишни маъқуллаш ниятида эканлигини маълум қилганди.

“Туркиянинг F-16 самолётларини сотиб олиш ҳақидаги сўровини маъқуллашим унинг Швециянинг НАТОга киришини маъқуллашига боғлиқ эди”, дея сенатор Анқара томонидан Швециянинг Иттифоққа киришини маъқуллаш қароридан мамнунлигини билдирди.

Тегишли қонунчиликка кўра, ушбу хабарнома Конгрессда НАТО давлатлари учун 15 кун, НАТОга аъзо давлатлар учун эса 30 кун ичида кўриб чиқилиши керак.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.