f-16
- 01
Бир йилдан кўпроқ вақт кутилган F-16 қирувчи самолётларининг илк партияси Украинага етиб келди. Ушбу самолётлар Голландия томонидан ваъда қилинган 24 та F-16 қирувчининг илк 6 таси ҳисобланади. Яқин орада Даниядан ҳам қирувчилар етиб келиши кутилмоқда. Таҳлилчилар ва расмийларнинг таъкидлашича, биргина F-16 урушда бурилиш нуқтаси бўлмайди.
АҚШ Давлат департаменти Туркияга 40 дона F-16 Block қирувчи самолётини сотиш, мавжуд 79 та F-16 ни модернизация қилиш ва уларга эҳтиёт қисмлар етказиб бериш бўйича расмий хабарнома жўнатди. Туркия Швециянинг НАТОга қўшилишини маъқуллагани ортидан ушбу қарорга Конгресс томонидан рухсат берилиши эҳтимоли катта.