23.05.2025 10:56
136

АҚШ исроилга берадиган қуроллари пулини араблардан ундирди – туркиялик депутат

Туркиянинг Диёрбакир шаҳридаги "Адолат ва Тараққиёт партияси" депутати ва "Улуғ" жоме масжидининг собиқ имоми Меҳмет Саид Яз АҚШ исроилга бераётган қуролларининг пулини араб давлатлари тўлаётганини айтди.

Унга кўра, Қатар АҚШга триллионлаб доллар ўтказмоқда, ҳатто энг сўнгги русумдаги радарда кўринмас самолётлар ҳам совға қилиб келяпти. Бирлашган Араб Амирликлари эса яна триллион долларлар юбормоқда. 

Депутат исроилни қўллаб-қувватлаётган мусулмон давлатлар раҳбарларини танқид қилиб, улар "тахтини бутга айлантириб, имонини сотгани учун Аллоҳнинг жазосига йўлиқиши"ни қўшимча қилган.

Маълумот учун, олдинроқ АҚШ президенти БАА, Саудия ва Қатардан жами 3,2 триллион долларлик инвестиция шартномаларини қўлга киритиб уйига қайтган эди. 

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.