22.08.2025 14:14
171

Алиев Озарбайжон армиясини урушга тайёр туришга чақирди

Озарбайжон президенти Илҳом Алиев мамлакатни ҳар қандай вақтда урушга тайёр туришга чақирди. Бу ҳақда Anadolu хабар берди.

"Қуролли Кучларимиз ҳар дақиқа, ҳар куни давлатимиз манфаатлари ва хавфсизлигини таъминлашда посбонлик қилмоқда. Биз эҳтимолий таҳдид манбаларини кузатмоқдамиз, кўрмоқдамиз ва кўрамиз.  Биз ҳарбий қудратимизни ошириб бормоқдамиз@, дея таъкидлаган Алиев.

У Озарбайжонга энг замонавий дронлар, янги артиллерия тизимлари келтирилганини маълум қилган. Янги жанговар самолётлар харид қилиш бўйича шартномалар имзолангани, мавжудлари эса тўлиқ модернизация қилинганини қўшимча қилган.

“Биз ҳар қандай вақтда урушга тайёр туришимиз лозим, чунки дунёдаги жараёнларнинг кечиши шундай тезки, эртага нима бўлишини олдиндан айтиб бўлмайди”, деган Озарбайжон президенти.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.