30.08.2025 11:53
261

Афғонистон Қирғизистоннинг ҳалол маҳсулотлари ҳамда сайёҳлик хизматларига қизиқяпти

Қирғизистонга ташриф буюрган Афғонистон савдо ва саноат вазири Нуриддин Азизий бошчилигидаги делегация мамлакатда ривожланиб бораётган ҳалол индустрия маҳсулотлари билан таништирилди.

Жумладан, меҳмонлар Қирғиз Республикасида халқаро "Ҳалол" стандартларига мос ишлаб чиқаришга эга заводлар фаолияти билан танишди, дейилади хабарда. Хусусан, афғон делегацияси Балиқчи шаҳридаги қушхона ва "Ҳалол егулик" ишлаб чиқариш корхонасини кўздан кечиришган.

Муҳокама қилинган истиқболли йўналишлар орасида қўшма иқтисодий лойиҳалар, Афғонистон фуқаролари учун "Ҳалол" туризм йўналишларини ривожлантириш ҳамда Қирғизистоннинг халқаро стандартларга жавоб берадиган озиқ-овқат маҳсулотларини импорт қилиш масалалари ҳам ўрин олган.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.