Шахсият

  • Ўзбекнинг “ўгай” аждоди – Муҳаммад Шайбонийхон

    Гарчи ўзбеклар номи билан бевосита алоқаси бўлса ҳам, Муҳаммад Шайбонийхон шахсияти, унинг ҳаёти ва сиёсий-ижтимоий фаолияти етарлича ўрганилмайди, муносиб баҳо берилмайди. Ҳатто буюк саркарданинг Самарқанддаги қабри эътибордан четда қолган ва деярли ҳеч ким бу қабрларда аслида ким ётганини билмайди. Azon Global ўзбекнинг буюк фарзандларидан бири бўлмиш Муҳаммад Шайбонийхон шахсини ўрганди.

  • Оиланинг асоси – биология

    Оилани муқаддас билиш инсониятнинг энг катта ва ўзгармас қадриятларидандир. Тарихан, инсонлар анъаналар, қадриятлар, дин-диёнатни маҳкам ушлаган. Энди айрим тоифалар чиққан ва чиқмоқдаки, инсоннинг биологик тур сифатидаги ўзига хос силсиласини бузишга зўр бермоқда. Уларнинг қадриятлари, тафаккури ва зеҳниятини соғлом ақл қабул қила олмайди. Бу қарашлари ғайри илмийдир.

  • Azon Global таҳририятида Umma Life асосчилари билан учрашув бўлиб ўтди

    Azon Global таҳририяти бош идорасида Umma Life ижтимоий тармоғи асосчилари билан учрашув бўлиб ўтди. Устозимиз Мубашшир Аҳмад лойиҳа раҳбари Исо Доғистоний билан суҳбат давомида мусулмонлар учун ягона бўлиб турган ижтимоий тармоқни ривожлантириш бўйича мулоҳазаларини билдирдилар, шунингдек, ўзбек фойдаланувчиларининг таклифларини етказдилар. Жумладан, тармоқнинг мусиқа билан боғлиқ талаблари бўйича умумий ечим таклиф қилинди.

  • Ҳазрат Навоийни тушуниш сари – Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

    Ҳозирда жамиятимизда мумтоз адабиётимизга, жумладан, ҳазрат Навоийнинг ижодига нисбатан асосан икки хил ёндашув бор. Бир гуруҳ кишилар унга меҳр қўйиб, бу улуғ шоирнинг асарларини қизиқиб ўрганади, лекин исломий илмлардан бехабар бўлганлари учун бу муҳташам оламнинг гўзалликларини етарлича кўра олмайдилар, хуш ифорларини туя олмайдилар. Шунинг учун ҳам бўлса керак, бундай кишиларнинг сийратида буюк адибларимизнинг бебаҳо ўгитларининг инъикосини топиш мушкул. Янада аниқ қилиб айтсак, бу тоифа одамлар мумтоз адабиётимизда куйланган исломий эътиқод ва ахлоқларни ўз шахсий ҳаётларида етарлича амалга ошира билмайдилар. Бунга ўтган даврларда қасддан диндан узоқлаштирилганимиз, адабиётимиз динсизлаштирилгани, уни ўрганиш тартиби бузилгани, асл манбадан ўрганмай қўйилгани, тасаввуфий адабиёт истилоҳларини билмаслик каби омиллар ҳам сабаб эканида шубҳа йўқ...

  • Салжуқ Байроқдор – дунё мусулмон ёшлари қаҳрамони

    Салжуқ Байроқдор “Байроқдор ТБ2” номли учувчисиз дронларни йўналтириш ва бошқаришга оид лойиҳани ишлаб чиқди. Туркиянинг “Курдистон Ишчилар Партияси”га қарши жангларида, Сурия ва Ливиядаги жангларда бу лойиҳа муваффақиятли синовдан ўтди.

  • РАСМИЙ БАЁНОТ

    Устоз Мубашшир Аҳмадга қўйилаётган айбловлар юзасидан расмий баёнот.

  • Фаластин қаршилик ҳаракати асосчиси шайх Иззуддин ал-Қассом ким?

    Бундай шов-шувли баёнотдан сўнг, инглиз ишғол ҳукумати шайхнинг “бу камситишларига” ортиқ тоқат қилолмади ва агар у тўхтатилмаса, у ўз режаларини амалга оширишини тушунди

  • Алихонтўра Соғуний (1885—1976)

    ...Хитойнинг Чанкайши ва гоминданчилардан иборат юз минг кишилик армияси кетма-кет бўлган шиддатли жангларда тор-мор этилади. Советлар империясининг ёнгинасида пайдо бўлган ва кўпгина мамлакатлар тан олиши муқаррар бўлиб қолган Шарқий Туркистон мусулмон давлати мустабид ҳукмдорларни ваҳимага солиб қўйган эди...

  • Йўлда

    Йўлда нималар бўлмайди... Биз машинасига ўтирган киракаш ҳайдовчи яна ҳамроҳ топиб келди: қиз ва йигит. Қўл ушлашиб олган. Йигит: “Ҳозир қайтамиз”, деди-ю, икковлон панароққа ўтиб кетишди. Кўп ўтмай яна қўл ушлашиб қайтишди.

1
2

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.