05.09.2025 17:08
199

“Нега мусулмонларнинг атом бомбаси бўлмасин?”

АҚШ марказий разведкаси уни Усома бин Лодиндан ҳам хавфлироқ шахс деб атади.

исроил жосуслик агентлиги – моссад уни ўлдириш учун махсус гуруҳ тузди.

Бу инсон Покистонни ядровий державага айлантирган, ҳаёти афсонага айланган шахс Абдулқодир Хон эди.

1974 йилда Ҳиндистон ўзининг илк ядровий синовини ўтказди. Покистон эса шунчаки томошабин бўлиб турмади, дарров ишга киришди.
Ўша пайтда мамлакат бош вазири бўлган Зулфиқор Али Бхутто шундай деган эди: “оч қолсак ҳам, ўт чайнасак ҳам, ўз ядро қуролимизни яратамиз. Насронийларнинг, яҳудийларнинг ва мана энди ҳиндуларнинг ҳам бундай қуроли бор. Нега мусулмонларда бўлмасин?”

Бу сўзлар жараённинг бошланиши эди.

1976 йилда Нидерландияда ядровий технология устида ишлаётган покистонлик физик олим Абдулқодир Хон кутилмаганда ватанига қайтди ва махфий равишда бойитилган уран ишлаб чиқарувчи лаборатория ташкил қилди.

Жараён йиллар давомида мутлоқ сир тутилган. Ҳатто Беназир Бхутто ҳам Каҳута ядровий марказига кира олмаган. Керакли жиҳозлар эса сохта компаниялар орқали “текстиль фабрикаси” учун олиб келинаётгандек кўрсатилган.

1979 йилга келиб сирлар фош бўлди. Дунё ларзага тушди. Нидерландия Абдулқодирни “жосуслик”да айблади. Босқинчи исроил эса кескин норозилик билдирди.

Бироқ Абдулқодир Хон тушкунликка тушмади. У Покистоннинг ҳам ўз ядровий қуроли бўлишини жуда хоҳларди.
У дунё ҳукмдорлигини даъво қилаётган мустамлакачилар ва уларнинг халқларни эзишидан куйинарди. 

“Бу пасткашлар ўзини бутунжаҳон посбони деб ўйлаяптими?” дер эди у.

Табиийки, исроилликлар мусулмон бир мамлакатнинг қўлида бомба бўлишидан қўрқарди.

АҚШ Покистонга нисбатан санкция қўллади. Моссад эса дастурга зарба бериш учун суиқасдлар уюштирди. Ҳатто унинг Европадаги ҳамкор компания раҳбарларига ҳам бомба солинган қутилар юбориш билан таҳдид қилди.

Сионистлар Ҳиндистон билан ҳамкорликда F-16 ва F-15 самолётлари ёрдамида Покистон ҳудудига зарба беришни ҳам кўзлашарди.

1998 йил 11 майда Ҳиндистон ядровий жанговар каллакларини синовдан ўтказгач, Покистон ҳам Балужистон чўлида ўз ядровий қуролини муваффақиятли синовдан ўтказди.

Шу тариқа, Покистон дунёда еттинчи ядровий давлат бўлди. Абдулқодир Хон эса 250 млн одам учун миллий қаҳрамон сифатида танилди.

Мусулмон давлатга технология бериш жиноят эмас, дея қатъий таъкидлаган Абдулқодир Хон 2021 йил, 85 ёшида ҳаётдан кўз юмди.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.