Хитой ва Ҳиндистонда коронавирус қурбонлари сони кескин ортди
Дунё миқёсида коронавируснинг янги - JN.1 штамми юқиши ҳолатлари ортиши натижасида қурбонлар сони ҳам кескин ошди, дея хабар бермоқда ТАСС. Хусусан, Хитойда 119 минг та янги юқтириш ҳолатлари қайд этилган, уларнинг 7557 нафари оғир ёки ўта оғир аҳволда. Қурбонлар сони эса ошкор қилингани йўқ.
Бироқ COVID
билан боғлиқ ўлимлар сони кўпайгани ортидан кремация (жасадни ёқиш) марказлари
куну тун ишлашга ўтгани айтилмоқда.
"Уч
йил ичида кўплаб хусусий дафн маросимлари уйлари очилди. Ҳозирда кремация
марказлари ҳар куни ишлаяпти ва жасадлар музлатгичларда сақланмоқда. Кремация
қилиш учун узоқ навбат бор", - дейди касаллик авж олган Хенан
провинциясида яшовчи маҳаллий аҳолидан бири.
Қайд
этилишича, худди шунга ўхшаш ҳолат Ҳиндистонда ҳам кузатилмоқда. Бироқ Миллий тиббиёт
ассоциациясининг COVID бўйича ишчи гуруҳи вице-президенти Ражеэв Жаядеван вазият
кескин эмаслигини таъкидлаган. "Кутилганидек, бир нечта ўлим ҳолатлари
қайд этилган, аммо аксарият ҳолларда касалхонага ётқизишни талаб қилмайди. Оғир
касаллик одатда кекса одамлар ва биргаликда касалликка чалинганларни қамраб
олади", - деди Жаядеван.
ЖССТ янги
штамнинг тез суръатларда ёйилиб бораётгани сабабли уни “қизиқиш уйғотувчи
вариант” деб баҳолади. Бироқ янги вариант мавжуд вакциналарга нисбатан сезгирлиги
ва пандемия хавфи туғдирмаслиги таъкидланди.