15.02.2025 09:36
237

Хитой ва Афғонистон алоқаларини мустаҳкамламоқда

Хитой Афғонистон билан темир йўл алоқасини йўлга қўйди ва Қозоғистон ҳамда Ўзбекистон орқали янги йўналишда биринчи юк поездини жўнатди. Бу ҳақда Синхуа агентлиги хабар берган.

55 контейнердаги ZТЕ алоқа ускуналари Чонгсин шаҳридан жўнаб, Шинжондаги Хорғос порти орқали Афғонистоннинг Ҳайратон шаҳрига йўл олмоқда. Саёҳат умумий 12-15 кун давом этади.

ZТE вакили Лиу Жианфенгнинг айтишича, янги йўналиш автотранспортга нисбатан ташиш вақтини 3-5 кунга қисқартиради ва логистика харажатларини 15-20 фоизга камайтиради. Бу юк ташиш хавфсизлиги ва самарадорлигини оширади.

Расмийларнинг таъкидлашича, бу йўналишнинг очилиши Хитой, Афғонистон ва Марказий Осиё давлатлари ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлайди.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.