15.02.2025 17:10
299
Хитой блогерларга армияси ҳақида маълумот тарқатишни тақиқлади
Хитой ўз Қуролли кучлари ҳақидаги маълумотларни интернетда эълон қилишни чекловчи янги қоидаларни жорий этди. Бу қадам дунёдаги энг йирик армия фаолиятини кузатишни чеклаши мумкин.
Қайд этилишича, ушбу қоидалар 1 мартдан бошлаб кучга киради. У Хитой армиясини АҚШ ҳарбий қудратига тенглашиш учун тезлик билан кенгайтириш ва модернизация қилаётгани ҳақидаги маълумотлар фонида эълон қилинди.
Киритилган чекловлар Хитой ҳарбий блогерлари ва шарҳловчиларига катта таъсир кўрсатиши мумкин.