Ҳусийлар Қизил денгизда Исроилга йўл олган яна бир кемага ҳужум уюштирди
Ямандаги ҳусийлар Қизил денгизда Мальта байроғи остида Исроилга йўл олган юнон юк кемасига ҳужум уюштирилгани ҳақидаги маълумотни тасдиқлаб, кема огоҳлантириш сигналларига жавоб бермаганини маълум қилди.
“Яман
ҳарбий-денгиз кучлари босиб олинган Фаластин портига йўл олган Zografia
кемасига қарата бир нечта кемага қарши ракеталардан фойдаланган ҳолда мақсадли
йўналтирилган операция ўтказиб, нишонга шикаст етказди”, - дея маълум қилди ҳусийлар
ҳарбий воизи бригада генерали Яҳё Сари назорат остидаги “Ал-Масираҳ”
телеканалига.
Унинг
тушунтиришича, ҳужум кема экипажи огоҳлантириш сигналлари, жумладан,
огоҳлантирувчи ўқ отишларга жавоб бермаганидан кейин амалга оширилган.
Маълумотларга
кўра, 24 нафар экипажи бўлган кема Вьетнамдан Исроилга юк ортиб кетаётган
бўлган. Ҳодисадан ҳеч ким жабрланмаган.