Исроил-Фаластин урушининг 75-куни: энг муҳим янгиликлар дайжести
Ғазо сектори Исроилнинг зарбалари натижасида сўнгги 36 соат ичида 177 киши ҳалок бўлиб, жами қурбонлар сони 19 667 кишига, жароҳатланганлар эса 52 586 кишига етди. - WAFA
Исроил кучлари ишғол остидаги Ғазо сектори шимолида жойлашган ал-Авда касалхонасини ҳарбий казармага айлантириб, у ерда 240 киши, жумладан 80 нафар тиббиёт ходимини қамалда ушлаб турибди. - Anadolu
ЖССТ Исроил ҳужумлари оқибатида Ғазода стафилококк инфекциялари, сувчечак, тошмалар, сийдик йўллари инфекциялари, сариқ, қонли диарея, менингит, паротит, қўтир, қизамиқ ва овқатдан заҳарланиш авж олгани, шунингдек, ва 14 та касаллик эпидемияси қайд этилганини маълум қилди. - Anadolu
Франция Ғарбий Соҳилда экстремистик яҳудий кўчманчилари томонидан араб аҳолисига нисбатан зўравонликларни тўхтатиш мақсадида босқинчиларга қарши тақиқловчи чоралар кўрмоқчи. – TRT
Исроил кучлари томонидан 7 октябрдан бери Ғарбий Соҳил ва Шарқий Қуддусда қўлга олинган фаластинликлар сони 30 нафарга ошиб, жами 4605 нафарга етди. - Anadolu
БМТнинг Болалар жамғармаси (ЮНИСEФ) матбуот котиби Жеймс Элдер Ғазодаги энг катта шифохона бўлиб қолаётган Хон Юнис шаҳридаги Носир касалхонаси охирги 48 соат ичида икки марта нишонга олинганини таъкидлар экан: "Ғазо сектори болалик учун Ердаги энг хавфли жой бўлиб қолмоқда", - деди. - ЮНИСЕФ
Исроил президенти Исаак Гертсогнинг Тел-Авив Ғазодаги маҳбусларни озод қилиш учун янги гуманитар аралашувга тайёрлигини билдирганига жавобан ҲАМАС: “Уруш давом этар экан, биз асирларни алмашиш бўйича музокаралар олиб бормаймиз, лекин биз урушни тўхтатиш учун ҳар қандай уринишларга очиқмиз”, - дея маълум қилди. - Haaretz
Ғазода хизмат қилган 3 мингга яқин исроиллик аскарлар руҳий даволанишдан ўтгани, уларнинг 18 фоизи травмадан кейинги касалликларни бошдан кечиргани ва руҳий саломатлик билан боғлиқ муаммоларга дуч келгани ва руҳий изтироблардан азият чекиши маълум қилинди. – Anadolu
Ғазодаги уруш туфайли Исроилга ҳаво қатнови қисқаргани учун 600 нафар Исроил аэропорти ходимлари ҳақ тўланмайдиган таътилга чиқарилди, яна 1000 нафар ходим армия захирасига чақирилган бўлса, 2000 нафари бизнесдаги пасайиш туфайли иш вақти 25 фоизга қисқартиришга тушган. – Al Jazeera
Исроилнинг Haaretz газетасининг хабар беришича, 7 октябрь куни блокададаги Ғазо сектори атрофидаги аҳоли пунктларига Хамас ҳужуми чоғида Исроил танкининг «Беъери» яҳудий аҳоли пунктида исроиллик маҳбуслар жойлашган уйга қарата ўт очган. - Anadolu