"Оммавий қотиллик заводи": Исроил фаластинликларни қирғинбарот қилишда сунъий интеллектдан фойдаланмоқда
+972 ва Local Call журналлари томонидан ўтказилган изланишлар Исроил Ғазодаги урушда сунъий интеллектга асосланган нишонга олиш тизимларидан фойдаланаётганини кўрсатди.
“Оммавий
қотиллик фабрикаси” сарлавҳали мақолада айтилишича, тизим одамлар гуруҳига
қараганда тезроқ мақсадли тавсияларни ишлаб чиқиш учун илғор технологиялардан
фойдаланади.
Журналистларнинг
сўзларига кўра, Ғазо секторидаги нишонларнинг кўплиги ва тинч аҳоли ҳаётига
жиддий зарар етказилишининг яна бир сабаби, асосан сунъий интеллектга
асосланган «Хабсора» («Инжил») тизимидан кенг фойдаланишдир. Бундан кўзланган мақсад қарийб
автоматик равишда аввалгига қараганда анча юқори тезликда нишонларни белгилаб олишдан иборат. Собиқ
разведка ходимининг сўзларига кўра, бу сунъий интеллект тизими аслида
"оммавий қотиллик фабрикаси"ни яратишга ёрдам беради.
Исроил
армиясининг ноҳарбий нишонларни бомбардимон қилиш имкониятларини кенгайтириш ва
ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ потенциал нишонларни яратиш учун сунъий интеллектдан
фойдаланиши босқичларнинг бузғунчи табиатига ҳисса қўшган кўринади, дейилади
мақолада.
Исроилнинг Ғазога қилган аввалги ҳужумлари билан солиштирганда, Исроил "Темир қиличлар операцияси" деб атаган ва ҲАМАСнинг 7 октябрда Исроил жанубига ҳужумидан сўнг бошланган ҳозирги урушда армия ҳарбий характерга эга бўлмаган нишонларни бомбардимон қилишни сезиларли даражада кенгайтирган. Нишонлар орасида хусусий уйлар, шунингдек, жамоат бинолари, инфратузилма ва армия “энергия нишонлари” (“матарот отзем”) деб таърифлаган кўп қаватли бинолар ҳам мавжуд”, дейди манбалар.
Ўтмишда
Ғазо бўйича тажрибага эга бўлган разведка манбаларига кўра, ҳужумлар ҳукумат нишонларини
бомбардимон қилиш, биринчи навбатда, Фаластин фуқаролик жамиятига зарар етказиш:
"шок яратиш" ва бошқаларга қаратилган. Яна бир манбанинг қайд
этишича, бундан "тинч аҳолини ҲАМАСга босим ўтказишга мажбурлаш"
мақсади ҳам ўрин олган. ("Фаластинликлар нега ҲАМАСни айбламаяпти?”
мақоласини ўқинг)
Анонимлик
шарти билан +972 ва Local Call билан суҳбатлашган бир қанча манбалар Исроил
армиясида ҳужум қилинадиган потенциал нишонлар, жумладан, уйлар бўйича
маълумотлар мавжуд бўлиб, уларда тахминан қанча аҳоли ўлиши ҳам келтирилган. Бу
рақамлар ҳисоблаб чиқилган ва армия разведка бўлинмаларига олдиндан маълум
бўлиб, улар ҳужум бошланишидан аввалроқ қанча тинч аҳоли ўлиши мумкинлигини билишади.
Манбалар
томонидан муҳокама қилинган бир ҳолатда Исроил ҳарбий қўмондонлари ҲАМАСнинг
юқори мартабали ҳарбий қўмондонини ўлдиришга уринишда юзлаб фаластинлик тинч
аҳолининг қурбон бўлишини била туриб маъқуллаган.
"Ҳеч
нарса тасодифан содир бўлмайди, - дейди бошқа манба. - Ғазо секторидаги уйда уч
ёшли қиз ўлдирилаётганда, армиядагилардан кимдир уни ўлдириш ҳеч қандай
аҳамиятга эга эмас, у – бошқа нишонни уриш учун тўланиши керак бўлган эваз,
деган қарорни қабул қилган бўлади. Улар тасодифан учирилган ракеталар эмас.
Ҳаммаси қасддан қилинган. Биз ҳар бир хонадонга қанча қўшимча зарар
етказилганини аниқ биламиз”.
Azon
Global таҳририятидаги сўнгги маълумотларга кўра, 7 октбярдан бери Исроил Ғазо
секторида амалга ошираётган оммавий қирғинбаротларда 20 мингдан зиёд киши ҳалок
бўлди, уларнинг 70 фоиздан ортиғи аёллар ва болалардир. Шунингдек, 53,4 мингга
яқин киши жароҳатланган. Яна минглаб тинч аҳоли вакиллари вайроналар остида
ҳалок бўлган.
Айни
пайтда Исроил ўз қўлидаги энг вайронкор, энг ўлимвор қуроллардан фойдаланиб,
Ғазо сексторини бутундай ер юзидан супуриб юборишга жаҳд қилган. Бунда АҚШ,
Европа ва мусулмон (сўзда) давлатларидан айримлари Исроилни тўғридан-тўғри ёки билвосита қўллаб-қувватламоқда,
қурол-яроғ, ёқилғи ва бошқа дастакларини узмай турибди.