07.03.2025 11:17
240
Трампнинг ташрифи Саудияга 1 трлн долларга тушиши мумкин
АҚШ президенти Дональд Трамп 1 триллион долларлик харидлар эвазига Саудияга биринчи хорижий ташрифини амалга оширишини маълум қилди.
"Одатда мен биринчи борадиган жой бу Буюк Британия эди. Охирги марта Саудия Арабистонида бўлганимда, улар бизга 450 миллиард доллар беришди. Бу сафар мен уларга биринчи ташрифим Саудияга бўлишини, бироқ араблар бунинг эвазига Америка компанияларидан 1 триллион долларлик маҳсулот сотиб олиши кераклигини айтдим. Улар бунга рози бўлишди", деган Трамп журналистлар билан суҳбатда.
Минг афсуски аксарият мусулмон давлатлари раҳбарлари қўшни давлатларда яшовчи диндошлари оч-наҳорликда ҳаёт кечираётган бўлса-да, ўзларининг шоҳона яшашлари эвазига босқинчи давлатларни янада бой қилмоқда. Босқинчилар эса улардан олган пулларини яна мусулмонларни қирғин қилишга сарфлаяпти.