06.10.2025 17:05
28

Трамп тинчлик бўйича Нобель мукофотини оладими?

Жума куни тинчлик бўйича Нобель мукофоти соҳиби эълон қилинади. АҚШ президенти Дональд Трамп Ғазодаги урушни тўхтатиш ҳамда гаровдаги шахсларни озод қилиш бўйича келишувга эришиш ҳаракатлари орқали мукофотланишдан умид қилмоқда.

Гаровдагиларни озод қилиш музокаралари давомида исроиллик оилалар Нобель қўмитасига мурожаат йўллаб, Трампни тинчлик мукофоти билан тақдирлашини сўраган.

«Биз сизга ҳаётимиздаги тасвирлаб бўлмас қоронғу кунларни бошдан кечираётган оилалар сифатида ёзмоқдамиз – ҳар куни дастурхон атрофида бўш курсини кўриб юрагимиз оғрийди. Сўнгги умид билан уларнинг уйга қайтиб келишини интизорлик билан кутамиз. Бугун биз сиздан Нобель мукофотини АҚШ президенти Дональд Трампга беришингизни илтимос қиламиз», деб ёзилган мактубда.

Маълумот учун, ушбу мукофот соҳиби жума куни Ослодаги Нобел институтида эълон қилинади. Тақдирлаш маросими эса 10 декабрь куни – Альфред Нобел вафот этган санада Осло шаҳар ҳокимияти биносида бўлиб ўтади.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.