31.05.2024 09:51
Трамп АҚШнинг жиноятда айбланган илк собиқ президенти бўлди
Икки кунлик муҳокамадан сўнг 12 судья аъзоси Трампни барча 34 та банд бўйича айбдор деб топганини эълон қилди. 77 ёшли Трамп апелляция бериши кутилмоқда.
У кўпи билан тўрт йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин, одатда бу жиноятда айбланган жиноятчилар кўпинча оддий жазо, жарима ёки синов муддатини олади. Қамоқ жазоси унинг сайловолди ташвиқотини олиб боришига ёки ғалаба қозонишига тўсқинлик қилмайди.
Республикачилар партиясидан президентликка номзоднинг ўзи қарорга қуйидагича изоҳ берди: “Менинг фуқаролик ҳуқуқларим бу ўта сиёсий, конституцияга зид, сайловларга тўсқинлик қилувчи жодугар ови туфайли бутунлай поймол қилинди. Бутун дунёда омадсиз халқимизни устидан кулишяпти!”
Гап Трамп сайловолди ташвиқотини олиб борган 2016 йилги даврга тегишли. Тергов маълумотларига кўра, унинг адвокати Майкл Коэн Даниелсга маълумотни ошкор этмаслик тўғрисидаги шартномани имзолаш эвазига 130 минг доллар ўтказган.
АҚШнинг собиқ президентининг Trump Organization компанияси ҳужжатларда бу миқдорни юридик тўловлар учун маблағ сифатида кўрсатган. Терговчилар бу молиявий ҳужжатларни атайлаб қалбакилаштириш, деб ҳисобламоқда.
Трамп ўзининг суд жараёнини "сиёсий таъқиб" ва у иштирок этиш ниятида бўлган 2024 йилги президентлик сайловларига аралашиш деб ҳисоблайди.