22.04.2024 10:32

“Толибон” Ислом ҳамкорлик ташкилоти саммитида қатнашиш истагини билдирди

“Толибон” Гамбияда Ислом ҳамкорлик ташкилоти (ИҲТ) томонидан ўтказиладиган давлат ва ҳукумат раҳбарларининг 15-саммитига ўз вакилини жўнатмоқчи эканини маълум қилди, дея хабар бермоқда Anadolu.

Афғонистон матбуоти хабарларига кўра, Афғонистон Муваққат ҳукумати раҳбари ўринбосари вазифасини бажарувчи Абдул Салом Ҳанафий пойтахт Кобулда ИҲТнинг Афғонистон бўйича махсус вакили Тариқ Али Бахит билан учрашди.

Учрашувда Ҳанафий ислом оламида азоб-уқубатлар кенг тарқалгани, мусулмон давлатлари муаммоларни ҳал қилиш учун ҳамкорлик қилиши кераклигини айтди.

Ҳанафий ИҲТга аъзо давлатлар билан яхши алоқаларни ривожлантириш истагида эканликларини таъкидлаб, ИҲТ Гамбияда мезбонлик қиладиган давлат ва ҳукумат раҳбарларининг 15-саммитига ўз вакилини юбориш истагини билдирди.

ИҲТ давлат ва ҳукумат раҳбарларининг 15-саммити 4-5 май кунлари пойтахт Банжулда бўлиб ўтади.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.